Туркия Суперлигасининг ноябрь ойи учун рамзий терма жамоаси эълон қилинди. Қувонарлиси, ундан "Истанбул Башакшеҳир" ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам ўрин олди.
Ўзбекистонлик форвард ўтган ойда 3 та учрашувда майдонга тушиб, уларнинг барчасида гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, айни пайтда Шомуродов Суперлига тўпурарлар рўйхатида 11 та гол билан пешқадамлик қилмоқда.
Маълумот учун, "Башакшеҳир" жамоаси чемпионатнинг 16-туридан сўнг 20 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.
