Бугун 16 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Туркияга ўз холасининг қизи томонидан алдов йўли билан олиб келинган одам савдоси қурбони Ўзбекистонга қайтарилди

Туркияга ўз холасининг қизи томонидан алдов йўли билан олиб келинган одам савдоси қурбони Ўзбекистонга қайтарилди

Туркияга ўз холасининг қизи томонидан алдов йўли билан олиб келинган одам савдоси қурбони Ўзбекистонга қайтарилди.

2024 йил 10 ноябрь куни Бош консулхонага 2004 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси «Ф.Ҳ.» мурожаат қилиб, холасининг қизи «А.М.» томонидан Туркиянинг Муғла вилояти “The Pera Hotel Marmaris” меҳмонхонасида пул эвазига фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида зўрлик билан ушлаб турилганини маълум қилди ва озод қилинишида ёрдам сўради.

«Ўзбекистон маданияти, бирдамлик ва ҳамкорлик» ҳамда «Ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» жамиятлари билан ҳамкорликда «Ф.Ҳ.»нинг меҳмонхонадан озод этилиши, Истанбулга олиб келиниши ва хавфсиз жойга жойлаштирилиши ташкиллаштирилди.

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан мазкур ҳолатга алоқадор бўлган ва Туркияда одам савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2024 йил 15 ноябрь куни юқорида зикр этилган жамиятлар билан ҳамкорликда ватандошимиз Ўзбекистон Республикасига қайтарилди.

Киритилди: Бугун 15:55. Ўқилди: 428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!