Мамлакатда бойлиги 30 миллион доллардан ошадиган ўта бой одамлар сони охирги беш йил ичида 93,5 фоизга ошиб, 2174 нафардан 4208 нафарга етди, деб ёзмоқда "Ekonomim" нашри.
Тахминларга кўра, 2031 йилга бориб бу кўрсаткич яна 13 фоизга ўсиб, 4772 кишини ташкил этиши кутилмоқда. Шунингдек, мамлакатдаги миллиардерлар сони ҳам 31 фоизга кўпайиб, ҳозирги 35 нафардан 46 нафарга етиши айтиляпти.
Сўнгги беш йил ичида бутун дунё бўйича ўта бой кишилар сони 29 фоизга ошиб, 551 435 нафардан 713 626 нафарга етди. Умумий ўсишнинг 40 фоиздан ортиғи АҚШ ҳиссасига тўғри келади, кейинги ўринда эса Хитой бормоқда, дейилади хабарда.