Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Перуликлар Россияга ошпаз ва ҳайдовчи сифатида ишга чақирилган, бироқ...

Перуликлар Россияга ошпаз ва ҳайдовчи сифатида ишга чақирилган, бироқ...

Бироқ уларнинг паспортлари олиб қўйилиб, урушга юборилган, дейилади баёнотда

Перу прокуратураси ушбу мамлакат фуқароларининг қариндошлари Россияга алдов йўли билан жалб қилиниб, Украинага қарши урушга жўнатилгани ҳақидаги мурожаатларидан сўнг дастлабки терговни бошлади. Бу баёнот 1 май куни, апрель ойи охирида Перу оммавий ахборот воситаларида шундай вазиятга тушиб қолган юзлаб фуқаролар ҳақида мақолалар эълон қилинганидан кейин берилди. Терговни одам савдоси соҳасидаги жиноятларга ихтисослашган бўлинма олиб бормоқда.

Қариндошларининг сўзларига кўра, перуликларни юқори маошли иш ваъда қилиб Россияга жалб қилишган. Улар келганларидан сўнг ҳарбий хизмат ҳақидаги шартномага қўл қўйишга мажбурланган, ҳарбий тайёргарликдан ўтказилиб, сўнгра фронтга юборилган.

Юристларнинг таъкидлашича, камида 13 киши ҳалок бўлган, кўплаб одамлар билан эса қариндошлари бошқа боғлана олмаяпти. Бу каби ҳолатлар юзлаб бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Перу пойтахтида оилалар норозилик акциялари ўтказишмоқда. Шу билан бирга, Россиянинг Лимадаги элчихонаси "чет элликларнинг Москва суверенитетини ҳимоя қилиш ҳақидаги қарорини чуқур ҳурмат қилиши" ҳақида баёнот берди.

Киритилди: Бугун 13:45. Ўқилди: 636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!