Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Манчестер Сити» катта харидга ҳозирлик кўрмоқда

«Манчестер Сити» катта харидга ҳозирлик кўрмоқда

«Манчестер Сити» клуби «Ноттингем Форест» ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсоннинг шов-шувли трансферини амалга оширишни режалаштирмоқда. «Шаҳарликлар» айнан 23 ёшли футболчини майдон марказини кучайтириш учун асосий вариант сифатида белгилаб олишган.

Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, «Сити» инглиз футболчиси учун «ўрмончилар»га жозибадор таклиф тайёрламоқда. Андерсонга шунингдек, «Манчестер Юнайтед» томонидан ҳам қизиқиш борлиги айтилаётган эди. Бундан аввалроқ «Манчестер Сити»нинг Андерсоннинг ўзи билан дастлабки келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Transfermarkt баҳосига кўра, ярим ҳимоячининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади. Жорий мавсумда футболчи «Ноттингем Форест» сафида барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: Бугун 13:38. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!