Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Нидерландиянинг икки маликасига суиқасд уюштирилди

Нидерландиянинг икки маликасига суиқасд уюштирилди

Гумонланувчидан болталар топилган

Мамлакат прокуратураси Гаагада яшовчи 33 ёшли шахс яқин орада Нидерландиянинг икки маликаси — тахт вориси, 22 ёшли Катарина-Амалия ва унинг синглиси, 20 ёшли Алексияга нисбатан қотиллик содир этишга тайёргарлик кўриш бўйича жиноий иш юзасидан суд олдида жавоб беришини маълум қилди.

Гумонланувчи суиқасдни феврал ойида Гаагада — қирол Виллем-Александрнинг ишчи саройи жойлашган шаҳарда тайёрлаган. Суиқасд режаси қанчалик аниқ бўлгани ва гумонланувчининг мақсади нима экани номаълум.

Маликалардан бири Амалия ўтган йилларда ҳам таҳдидлар олган эди. Шу сабабли у Амстердамдаги талабалар ётоқхонасида яшай олмаган ва бир йилга Мадридга кетишга мажбур бўлган.

Киритилди: Бугун 13:05. Ўқилди: 415 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!