Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

«Манчестер Сити» марказий ҳимоячисини арзон гаровга сотиб юбориши мумкин

«Манчестер Сити» марказий ҳимоячисини арзон гаровга сотиб юбориши мумкин

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Натан Аке фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

TuttuJuve.com нашрининг маълумотларига кўра, нидерландиялик футболчининг вакиллари унинг хизматларини «Ювентус»га таклиф қилишган. Катта эҳтимол билан футболчи шу ёзда «Манчестер Сити»ни тарк этади. Турин клуби бир қарорга келишдан олдин вазиятни ўрганиб чиқмоқчи.

«Шаҳарликлар» Акенинг сотувидан 10 миллиондан 15 миллион еврогача маблағ ишлаб олмоқчи, ҳимоячининг маоши эса «Ювентус» учун муаммо туғдирмайди. Натан Аке 2020 йилда 45 миллион евро эвазига «Борнмут»дан «Манчестер Сити»га ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда ҳимоячи «шаҳарликлар» таркибида 29 та ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади.

Киритилди: Бугун 13:30. Ўқилди: 259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!