Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Туркияда ўсмир йигит полиция бўлимида икки нафар ходимни отиб ўлдирди

Туркияда ўсмир йигит полиция бўлимида икки нафар ходимни отиб ўлдирди

Туркияда ўсмир полиция бўлимига қуролли ҳужум уюштириб, икки ҳуқуқ-тартибот ходимини ўлдирди.

Воқеа Измир вилоятининг Балчова туманида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, 16 ёшли ўсмир узун найли қурол ишлатган. Ҳужум натижасида икки полициячи ҳалок бўлди, бир нафари оғир яраланди.

Воқеа жойига кўплаб тез ёрдам бригадалари ва полициянинг махсус бўлинмалари тезда етиб келди. Хавфсизлик кучлари аллақачон полиция бўлими атрофини ўраб олган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳужумчини қўлга олиш бўйича операция ўтказмоқда.

Киритилди: 15:00 08.09.2025. Ўқилди: 826 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!