Бугун 24 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Туркияда сунъий интеллект ёрдамида ясалган суратда ўзини Эрдўғаннинг ёнида тасвирлаган эркак ҳибсга олинди

Туркияда сунъий интеллект ёрдамида ясалган суратда ўзини Эрдўғаннинг ёнида тасвирлаган эркак ҳибсга олинди

Анқарада яшовчи 53 ёшли Меҳмет Чакмак сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган суратлар сабаб қўлга олинди. У ўз расмини мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳамда адлия вазири Акин Гурлек суратлари ёнига жойлаштириб, WhatsApp профилида улашган.

Анқара Бош прокуратураси олиб бораётган суриштирувларга кўра, гумондор бу ҳаракати орқали ўзини юқори лавозимли амалдорлар билан яқин алоқадор ва таъсирга эга шахсдек кўрсатишга уринишда гумонланмоқда.

Ҳозирда унга нисбатан таъсир ўтказишга уриниш ҳамда аҳоли орасида ваҳима ёки саросимага сабаб бўладиган ёлғон маълумотларни тарқатиш моддалари бўйича тергов олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:09 23.09.2026. Ўқилди: 513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!