Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

ТУРКИЯДА “ОЛТИН КУЗ” ТАРОВАТИ: ОИЛАВИЙ ТАЪТИЛ УЧУН МУКАММАЛ МАВСУМ

ТУРКИЯДА “ОЛТИН КУЗ” ТАРОВАТИ: ОИЛАВИЙ ТАЪТИЛ УЧУН МУКАММАЛ МАВСУМ

Туркия куз фаслида дам олиш учун энг қулай ва энг маъқул мамлакатлардан биридир. Ушбу мақолада октябрь ойида Туркияга саёҳат қилиш ҳақида билиш керак бўлган фойдали маълумотлар мужассамлашган: об-ҳаво шароити, турар жой танлаш, тур нархлари.

Туркияда октябрь ойи Ўрта ер денгизи соҳилида қуёшли ва қуруқ об ҳаво кузатилади. Кундузи ҳаво ҳарорати +25°С, кечаси эса +15...+18°С га етади. Денгиздаги сув +22...+24°С гача қизийди. Аммо октябрь ойининг иккинчи ярмидан бошлаб об-ҳаво пасаяди – денгиз тез-тез бўронли, кам қуёшли, ёмғир ёғади ва денгизда кучли шамол эсади.

Октябр ойида Туркияда дам олишни режалаштираётганларга қуйидаги жойларни танлаш тавсия қилинади:

- Анталия - қуёшли ва қуруқ об-ҳаво, пляжда дам олиш учун идеал шароитлар.

- Мармарис ва Бодрум - Октябр ойининг бошида бориш яхшироқдир, чунки 12-15 октябрдан кейин у ерда ёмғирли мавсум бошланади.

- Алания ва Кемер – энг ҳамёнбоп дам олиш масканлари.

Октябр ойида Туркияда болалар билан дам олиш ажойиб фикр. Кўпгина меҳмонхоналар ўз нархларини пасайтиради, аммо хизмат кўрсатиш ва анимация сифати энг юқори даражадалигича қолади. Анталия ва Белекда болалар учун ривожланган ўйин-кулгу инфратузилмаси мавжуд ва бошқа шаҳарларда кичкинтойлар учун кўплаб қизиқарли тадбирлар бўлиб ўтади.

Октябр ойида Туркияда қуйидаги машғулотларни амалга ошириш мумкин:

• Пляжда дам олиш - ёқимли об-ҳаво туфайли пляж футболи ва волейбол Туркия қирғоқларида машҳур; Сувдаги машғулотлар ва қайиқ саёҳатлари ҳам юқори талабга эга.

• Денгизга шўнғиш - денгиз сувининг ҳарорати шўнғиш учун мос келади.

• Экскурсиялар – мўътадил об-ҳаво ташриф саёҳатлари учун манзур келади.

• Истироҳат боғлари ва дельфинарийлар - болалар билан ташриф буюриш учун.

• Харид қилиш - мавсум охири харид қилиш учун ажойиб вақт. Кўпгина савдо марказлари ва бозорларда эсдалик маҳсулотларини топиш мумкин. Истанбул ва Анталияда доимий равишда чегирмаларни таклиф қиладиган савдо нуқталари мавжуд.

Туркия туризм инфратузилмаси ривожланган ажойиб мамлакат. Шубҳасиз, октябрь ойидаги таътил кўплаб такрорланмас таассуротлар ва ижобий ҳис-туйғуларни олиб келади.

Киритилди: 12:48 19.09.2024. Ўқилди: 380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!