Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Туркияда Наманганлик Сайёра Эргашалиева ҳам ваҳшийларча ўлдирилганлиги тасдиқланди

Туркияда Наманганлик Сайёра Эргашалиева ҳам ваҳшийларча ўлдирилганлиги тасдиқланди

Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидан олинган дастлабки маълумотларга кўра, аввал Дурдона Ҳакимованинг ўлими билан боғлиқ ҳодисадан сўнг бедарак йўқолган деб топилган фуқаро — 1994 йилда Наманган вилоятида туғилган Эргашалиева Сайёранинг вафот этганлиги аниқланган.

Маълум қилинишича, С. Эргашалиева марҳума Д. Ҳакимованинг яқин дугонаси бўлган.

Тергов жараёнида гумонланувчилар С. Эргашалиева юзасидан кўрсатма беришдан бош тортганликлари қайд этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йил 22 январь куни марҳумалар ҳамда гумонланувчилар Истанбул шаҳрининг Фотиҳ туманида жойлашган ресторанлардан бирида биргаликда тушлик қилган. Учрашув давомида С. Эргашалиева ва Г.К. ўртасида келишмовчилик юзага келган. Тахминларга кўра, можаро С. Эргашалиеванинг Ўзбекистонга қайтиш нияти билан боғлиқ масалада келиб чиққан.

23 январь куни Т.Д. ва К.Г. ўзаро тил бириктириб С. Эргашалиевани аввал пичоқ билан ўлдириб, танани бир неча қисмларга бўлиб Фотиҳ туманидаги ахлат қутисига ташлашган.

24 январь куни қотиллар С. Эргашалиеванинг телефонидан Д. Ҳакимовага СМС хабар юбориб, уни ҳам чақириб, С. Эргашалиева сингари уни пичоқ тиғиб ўлдириб, танани бир нечта қисмларга бўлиб, Шишли туманидаги ахлат қутиларига ташлашган.

С. Эргашалиеванинг жасади топилганлиги ҳақида ОАВда маълумот тарқалди. Бироқ Истанбул суд-тиббий экспертизасига ҳозирча жасад олиб келинмади.

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси мазкур ҳолатни доимий назоратга олган бўлиб, Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш бўйича эҳтиёт чораси қўлланилган ва улар айбига иқрор бўлишган, ҳужжатлар судга тақдим қилинган.

Марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Қўшимча маълумотлар аниқлаштирилиши билан жамоатчилик хабардор қилинади.

Киритилди: Бугун 11:17. Ўқилди: 873 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!