АҚШ армиясининг истеъфодаги подполковниги Дэниел Дэвис фикрича, Вашингтон Эронга қарши ҳужум оқибатларини энди ҳис қилмоқда.
У бу ҳақда Xда ёзиб, АҚШ ҳозир ноқулай вазиятга тушиб қолганини таъкидлади.
Дэвиснинг сўзларига кўра, Эрон аввал минтақавий таъсирга эга нисбатан заиф куч бўлган, аммо ҳозир стратегик жиҳатдан кучайиб, ҳатто Исроилдан ҳам устун позицияга чиқмоқда.
«Форслар каби халқни фақат бомбалар билан енгиб бўлмайди. Энди биз нотўғри танловимиз учун ҳақ тўляпмиз», — деди у.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ олдида икки йўл бор: ёки мағлубиятни тан олиш ва Теҳрон талабларини қабул қилиш, ёки янада кўпроқ ҳарбий куч ишлатиб вазиятни ўзгартиришга уриниш.
«Аммо аччиқ ҳақиқат шуки, ҳеч қандай куч натижани ўзгартира олмайди. Бундай уринишлар фақат якуний харажатни оширади», — дея хулоса қилди Дэвис.