Бугун 4 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркияда муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилиши мумкин

Туркияда муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилиши мумкин

Туркия 2028 йилгача муддатидан олдин президентлик сайловларини ўтказиши мумкин, бунда амалдаги давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон яна энг кучли номзод сифатида намоён бўлади.

Бу ҳақда Hürriyet нашри хабар бермоқда.

Мақолада ҳукумат доираларига таяниб, муддатидан олдин сайловлар ўтказиш тўғрисидаги қарор 2028 йилгача олти ой ёки бир йил олдин қабул қилиниши мумкинлиги айтилган.

"Туркиядаги энг йирик мухолифатдаги Жумҳурият Халқ партияси президентликка номзоди ва ички низолар туфайли овозларни йўқотишни бошлади", — дейилади мақолада.

Шу билан бирга, ўтган ҳафта Эрдўған мухолифатнинг мамлакатда муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилиши ҳақидаги баёнотларини рад этиб, мамлакатда навбатдаги сайлов цикли 3,5 йилдан кейин бўлишини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 11:39. Ўқилди: 970 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!