Хабарга кўра, 12, 10 ва 9 ёшли болалар мактабидан ажратиб, олиб кетилган. Туркияда эса улар мактабга жойлаштирилмасдан, фақат диний таълим олишга мажбурланган.
Аниқланишича, болаларнинг ота-онаси расман ажрашган бўлиб, онаси Россияда истиқомат қилиб келмоқда.
Тегишли идоралар ёрдамида болалар 25 май куни масъул ходим кузатуви остида Ўзбекистонга қайтарилган.