Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Туркияда барча спорт тадбирлари тўхтатилди

Туркияда барча спорт тадбирлари тўхтатилди

Туркия зилзила сабабли барча спорт тадбирларини тўхтатди.

Ёшлар ва спорт вазири Меҳмет Муҳаррем Касапоглу спорт тадбирларининг кейинги қарорга қадар тўхтатилишини қўшимча қилди.

Хусусан, Туркия чемпионатининг бугун бўлиб ўтиши керак бўлган “Умраниеспор” – “Адана Демирспор”, “Гиресунспор” – “Кайсериспор” ва “Фенербахче” – “Коньяспор” учрашувлари бекор қилинди. Шунингдек, волейбол, қўл тўпи, оғир атлетика ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилмайди.

Туркиянинг жануби-шарқида 6 февралга ўтар кечаси 7,8 магнитудали зилзила юз берди ва бу мамлакатда 1939 йилдан бери энг кучлиси бўлди. Зилзила эпицентри Газиантеп шаҳри яқинида жойлашган.

Киритилди: 18:48 06.02.2023. Ўқилди: 1501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!