Бугун 19 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Туркияда аҳолиси бир кишидан иборат қишлоқлар бор

A A A
Туркияда аҳолиси бир кишидан иборат қишлоқлар бор

Туркияда бир киши истиқомат қилаётган учта қишлоқ аниқланди, деб ёзди “Türkiye” газетаси статистика институти маълумотига таяниб.

Маълум бўлишича, Туркия Республикасининг юз йиллиги нишонланган 2023 йилда мамлакат аҳолиси аввалги йилга нисбатан 92 824 кишига кўпайган ва 85 372 377 нафарни ташкил этган.

– Уч қишлоқ аҳолиси энг кам манзил сифатида рўйхатга олинди, – дейилган ҳисоботда. – Аниқланишича, ушбу қишлоқларнинг ҳар бирида бир нафардан фуқаро яшайди.

Дарвоқе, мамлакатда аҳолиси 2, 3 ёки 4 кишидан иборат қишлоқлар ҳам учраркан.

Киритилди: 00:18 09.02.2024. Ўқилди: 2679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!