Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Туркия Буюк Миллат Мажлиси (парламент) шу мақсадда қонун лойиҳасини қабул қилган.
Онлайн нашрларни тартибга солиш ва нашрлар орқали содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш тўғрисидаги қонунда "онлайн ўйинлар", "ўйин тарқатувчилари", "ўйин ишлаб чиқувчилари" ва "ўйин платформалари" атамалари таърифланган.
Конституциявий суд томонидан бекор қилинган "нашрлардан контентни олиб ташлаш ва киришни блокировка қилиш" моддаси ўзгартирилди. Шунга кўра, ижтимоий тармоқ операторларига 15 ёшгача бўлган болаларга хизмат кўрсатиш тақиқланган ва бундай хизматларнинг олдини олиш учун ёшни текшириш каби зарур чораларни кўриш талаб этилади.