Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Туркияда 15 ёшга тўлмаган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Туркияда 15 ёшга тўлмаган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Мамлакат парламенти ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчиларнинг ёшини текшириш тизимларини жорий этиш ва ота-оналар назорати воситаларини тақдим этишни мажбурий қилувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Шунингдек, компаниялардан зарарли деб топилган контентларга тезкорлик билан чора кўриш талаб этилади. Бу ҳақда АP хабар бермоқда.

Президент Эрдўғон болалар хавфсизлиги ва шахсий маълумотлари дахлсизлигини таъминлаш учун онлайн хатарларни камайтириш зарурлигини таъкидлаган. Бунга ўтган ҳафта Туркия жанубидаги Қаҳрамонмараш шаҳрида 14 ёшли ўсмирнинг мактабда тўққиз нафар ўқувчи ва бир ўқитувчини ўлдириб кетган ҳодиса сабаб бўлган. Ҳозирда полиция қотилнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини ўрганмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 16 ёшга тўлмаган болалар учун ижтимоий тармоқларга киришни чеклаш чоралари биринчи бўлиб ўтган йилнинг декабр ойида Австралияда жорий этилган эди. Ўтган ойда Индонезия ҳам худди шундай тақиқни амалга оширишни бошлади. Испания, Франция ва Буюк Британия каби давлатлар ҳам шунга ўхшаш чораларни кўришни кўриб чиқмоқда. Шунингдек, Украинада ҳам болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш бўйича қонунлар кўриб чиқиляпти.

Киритилди: Бугун 12:52. Ўқилди: 265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!