Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва унинг америкалик ҳамкасби Дональд Трамп телефон орқали суҳбатлашиб, минтақавий ва глобал масалаларни муҳокама қилди.
Бу ҳақда Туркия раҳбари маъмуриятининг Коммуникациялар бошқармаси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.
Икки давлат раҳбарлари ўзаро муносабатларни ҳам муҳокама қилган.
Эрдўғон Туркия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш ҳамда барча соҳалардаги ҳамкорликка янги суръат бағишлаш ниятида эканини билдирган.
Қайд этилишича, Макка келишуви доирасида Ҳурмуз бўғози ва Ямандаги жараёнлар диққат билан кузатиб борилмоқда. Муаммоларни дипломатик йўл билан ҳал этиш учун зарур саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Анқара Украина ва Россия ўртасидаги дипломатик жараённи фаоллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр экани билдирилган.