Мамлакат Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан шу ҳафта расмий ташриф билан Лондонга бориб, Эрон ва Украинадаги қуролли можаролар ҳамда NATO доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.
Ташриф доирасида Британия ва Франция бошчилигидаги халқаро кучларнинг Ҳўрмуз бўғозида кемалар қатновини қайта тиклаш бўйича режалари кўриб чиқилади. Туркия томони бундай миссиянинг ўзига хос қийинчиликлари борлигидан аввалроқ огоҳлантирган эди.
Шунингдек, Хоқон Фидан Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича Туркиянинг воситачилик саъй-ҳаракатларини давом эттиришга тайёрлигини билдирди. Киев аллақачон Анқарадан Россия билан олий даражадаги учрашув ташкил этишда ёрдам сўраган эди. Бундан ташқари, музокараларда икки давлат ўртасидаги эркин савдо шартномасини якунлаш ҳамда мудофаа саноати ва энергетика соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари ҳам кўтарилиши кутилмоқда.