Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Малтада кемага қилинган ҳужумни қоралади

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Малтада кемага қилинган ҳужумни қоралади

Туркия, Малта қирғоқлари яқинида халқаро сувларда Озодлик флотилияси коалициясининг "Виждон" кемасига қилинган ҳужумни қоралади.

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ўнжу Кечели маълум қилди, дея хабар беради “Ҳабертурк” .

Унинг қўшимча қилишича, ҳужум вақтида кемада турк фуқаролари ҳам бўлган.

"Маълумки, бортдаги экипаж ва йўловчиларнинг соғлиғи яхши. Фуқароларимизни хавфсиз жойга ўтказиш учун Малтанинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда зарур ишлар олиб борилмоқда. Халқаро сувларда ҳаракатланиш эркинлиги ва денгиз хавфсизлигига таҳдид солаётган бу ҳужумни кескин қоралаймиз", деди у.

Ташқи ишлар вазирлиги воизи кеманинг Исроил учувчисиз учоқлари томонидан нишонга олингани ҳақидаги таҳминларни таъкидлади: “Ҳужум тафсилотларини имкон қадар тезроқ ошкор қилиш ва айбдорларни жавобгарликка тортиш учун барча зарур чоралар кўрилади”.

Киритилди: 20:15 02.05.2025. Ўқилди: 574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!