Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркия ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан халқаро ва минтақавий вазиятни муҳокама қилди

Туркия ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан халқаро ва минтақавий вазиятни муҳокама қилди

Мевлут Чавушўғли Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия форматидаги йиғилишда иштирок этиш учун Тошкентга келди.

Владимир Норов билан биргаликда томонлар Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами ва ҳар томонлама ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Чавушўғли, шунингдек, Тошкентда “Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия” форматидаги учрашувнинг ўтказилиши муҳимлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Сергей Лавров билан музокаралар (https://t.me/sputnikuzbek/15792) ўтказганди.

Томонлар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, интеграция бирлашмалари доирасидаги ўзаро ҳамкорлик, шу жумладан ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши ва Давлат раҳбарлари кенгашининг Ўзбекистонда бўлажак йиғилишларига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилдилар.

Киритилди: 12:39 02.08.2022. Ўқилди: 1284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!