Расмий Анқара Сурия жанубидаги воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқда.
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан маълум қилган.
"Сурия жанубидаги вазиятни барқарорлаштириш жуда муҳим. Ҳозирда бу Исроил аралашуви кўринадиган бизнинг энг катта хавф зонамиздир", - деди у.
Фиданнинг сўзларига кўра, бу ҳудудлар устидан тўғри назорат ўрнатиш жуда муҳим: "Бу Ироқ ва Иордания хавфсизлиги учун ҳам муҳим. Бунга мулоқот, тинчлик ва консенсус орқали эришишга чақирамиз".
Вазир Суриядаги PYD/YPG террор гуруҳлари Исроилдан дастак олаётганини қўшимча қилди: "Бу ҳар доим шундай бўлган. Мафкуравий кураш олиб борсангиз, сиёсат билан шуғулланишингиз керак. Агар қурол ишлатишда давом эцангиз, тегишли жавоб оласиз".
Фидан, Россия-Украина урушини тугатишга қаратилган саъй-ҳаракатларга ҳам тўхталиб, икки давлат ўртасидаги тинчлик келишувининг баъзи бандлари референдум орқали келишиб олиниши мумкинлигини таъкидлади.