Бугун 4 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Туркия разведкаси "Азад"ни йўқ қилди

Туркия разведкаси "Азад"ни йўқ қилди

Туркия Миллий разведка ташкилоти (MİT) Сурияда YPG (ПКК - Курдистон Ишчилар партиясининг Сурия қаноти)нинг тахминий раҳбарларидан бири, "Азад" тахаллуси билан танилган Маҳмуд Агжани аниқ зарба билан зарарсизлантирди.

Anadolu агентлиги Туркия хавфсизлик идораларидаги манбаларга таяниб хабар беришича, 2015 йилдан бери Туркияда бир қатор террор ҳужумларини уюштиргани аниқланган Агжа MİT'нинг устувор мақсадлари рўйхатига киритилган эди.

Жангари Сурия шимолида жойлашган Айн ал-Араб (Кобани) туманидаги террорчилар йиғилишлари ўтказилаётган уйлардан бирида амалга оширилган аниқ операция натижасида зарарсизлантирилди.

Киритилди: 20:35 03.02.2025. Ўқилди: 2117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!