Украина мудофаа кучлари 3 февраль душанбага ўтар кечаси Россиянинг "ҳарбийлар учун кўп миқдорда ёқилғи ишлаб чиқарувчи" Волгоград нефтни қайта ишлаш заводи ва Астрахан газни қайта ишлаш заводига зарба берганини Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълум қилди.
Зарбалар Украина Қуролли кучлари махсус операциялар бўлинмалари ва Украина Хавфсизлик хизмати томонидан Мудофаа кучларининг бошқа таркибий қисмлари билан ҳамкорликда амалга оширилгани таъкидланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Волгоград вилоятидаги "ЛУКОЙЛ" заводининг бирламчи қайта ишлаш қурилмалари шикастланган. Астрахан заводида ёнғин давом этмоқда, корхона фаолияти тўхтатилгани ҳақида Украина Қуролли кучлари Бош штаби хабар берди.
Хабарда бошқа тафсилотлар аниқланаётгани айтилган.