Бугун 4 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Путин ва Трамп учрашадиган жой

Путин ва Трамп учрашадиган жой

Россия Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларини АҚШ президенти Доналд Трамп билан Владимир Путин ўртасидаги саммитни ўтказиш учун мумкин бўлган жойлар сифатида кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда Reuters муҳокама жараёнидан хабардор бўлган икки рус манбасига асосланиб хабар бермоқда.

Россия расмий равишда Трамп ва Путин ўртасидаги учрашувдан олдин бўлиши мумкин бўлган телефон суҳбатига тайёргарлик кўриш бўйича АҚШ билан ҳар қандай алоқаларни инкор этмоқда. Бироқ агентлик суҳбатдошларининг таъкидлашича, юқори лавозимли россиялик амалдорлар сўнгги ҳафталарда Саудия Арабистони ва БААга ташриф буюрган.

Улардан бирининг сўзларига кўра, Россияда бу ғоянинг мухолифлари ҳам бор, чунки "баъзи дипломатлар ва разведка ходимлари ушбу давлатлар ва АҚШ ўртасидаги яқин ҳарбий ҳамда хавфсизлик соҳасидаги алоқаларга эътибор қаратмоқда."

Бундан олдин Доналд Трамп "Андрюс" базасида журналистларга Украина, Россия ва "турли томонлар" билан "учрашув ва музокаралар" режалаштирилганини маълум қилган эди, деб хабар берган CNN телеканали.

Киритилди: 23:30 03.02.2025. Ўқилди: 2668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!