Бугун 4 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эрон кўплаб Европа мамлакатлари ва Исроилгача етиб борадиган ядровий ракета яратди

Эрон кўплаб Европа мамлакатлари ва Исроилгача етиб борадиган ядровий ракета яратди

Эрон 2900 км узоқликка учувчи ядровий каллакли ракета яратди, яъни у Исроил ва Европагача етиб бориши мумкин.

Бу ҳақда 2 февраль, якшанба куни Британиянинг The Telegraph нашри Албания ва Францияда фаолият юритаётган Эрон мухолифати ташкилоти - Эрон Миллий қаршилик кенгашига (NCRI) асосланиб хабар берди.

Маълумотларга кўра, ракета Шимолий Корея билан ҳамкорликда Эроннинг турли ҳудудларидаги иккита корхонада ишлаб чиқилган бўлиб, улар сунъий йўлдошларни учириш марказлари сифатида ниқобланган. Биринчи корхонада жанговар каллаклар, иккинчисида эса учириш қурилмалари ишлаб чиқарилади. Иккала марказ ҳам махфий бўлиб, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КСИР) томонидан кучайтирилган тарзда қўриқланади.

Киритилди: 20:00 03.02.2025. Ўқилди: 2130 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!