Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Қримнинг Россия томонидан аннексия қилинганининг йиллигига бағишлаб баёнот тарқатди.
"Россия Федерацияси томонидан ўн бир йил олдин (16 март куни) Қрим Автоном Республикасини ноқонуний референдум орқали аннексия қилинган санада, биз Қримдаги халқаро ҳуқуқни бузувчи амалдаги вазиятни тан олмаслигимизни ва Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ҳамда суверенитетини қўллаб-қувватлашимизни яна бир бор таъкидлаймиз," - дея Туркия ташқи сиёсат идораси хабарида айтилган.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Қримдаги воқеаларни, айниқса қрим татарлари билан боғлиқ вазиятни кузатишни давом эттиришини ва бу масалани халқаро ҳамжамият кун тартибида сақлаб қолишини таъкидлади.