Бугун 18 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Байер" даҳшатли камбэкни амалга оширди

"Байер" даҳшатли камбэкни амалга оширди

Германия чемпионатининг 2024/2025 йилги мавсуми 26-туридан ўрин олган “Штутгарт” ва “Байер” учрашуви якунланди. Жамоалар Германиянинг Штутгарт шаҳридаги “Штутгарт Арена” стадионида ўзаро баҳс олиб боришди. Учрашув 4:3 ҳисобида "Байер" фойдасига ҳал бўлди

Мезбонлар 15-дақиқада ҳужумчи Эрмедин Демировичнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. 48-дақиқада “Штутгарт” ҳужумчиси Ник Вольтемад жамоасининг иккинчи голини киритди. 56-дақиқада “Байер” футболчиси Жереми Фримпонг ҳисобни қисқартирди. 62-дақиқада меҳмонларнинг ҳимоячи ярим ҳимоячиси Гранит Жака ўз дарвозасини ишғол қилди. 68-дақиқада “Байер” ҳимоячиси Пьеро Инкапье яна жамоасини ҳисобда олодинга олиб чиқди. 88-дақиқада “Штутгарт” ярим ҳимоячиси Анжело Штиллер автогол муаллифига айланди. 90+4-дақиқада “Байер” ҳужумчиси Патрик Шик жамоасига ғалаба келтирди.

"Байер" Бундеслигада 56 очко билан иккинчи ўринда, "Бавария"дан 6 очко ортда қолмоқда. “Штутгарт” 26 ўйиндан сўнг 37 очкога эга ва 10-ўринда бормоқда.

Киритилди: 01:32 17.03.2025. Ўқилди: 1784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!