Бугун 17 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Украина ҳудудларидан воз кечадими? АҚШ режаси ошкор бўлди!

Украина ҳудудларидан воз кечадими? АҚШ режаси ошкор бўлди!

Украина ҳудудий ён беришлар эвазига хавфсизлик кафолатларини олиши мумкин — Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц.

"Бу келишувнинг кўриниши тахминан бундай бўлади: ҳудудлар эвазига хавфсизлик кафолатлари", деди у ABC телеканалида.

Уолцнинг қайд этишича, агар Москва Трамп таклиф қилган оташкесимга рози бўлмаса, Қўшма Штатлар Россияга қарши чора кўриши мумкин.

Америкалик мулозим, шунингдек, Украинанинг NATО'га аъзо бўлиш эҳтимоли жуда камлигини қўшимча қилди. "Бу позицияга нафақат АҚШ, балки алянснинг бошқа аъзолари ҳам қатъий турмоқда", — дейди у.

Киритилди: 20:32 16.03.2025. Ўқилди: 1543 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!