Яман шимолида ҳукмронлик қилувчи шиаларнинг "Ансор Аллоҳ" ҳарбий-сиёсий ҳаракати Қизил денгизда АҚШнинг "Harry Truman" авиаташувчи кемасига ҳужум уюштирди, дея хабар бермоқда Ҳутий қуролли кучлари "Телеграм"даги каналида.
"Агрессияга жавобан Қизил денгиздаги "Harry Truman" авиаташувчи кемаси ва ҳарбий кемаларга қарши ҳарбий операция ўтказилди. Қизил денгиз шимолида авиаташувчи кема ва кемалар 18 баллистик, қанотли ракеталар ва учувчисиз учоқлар билан зарбага учради", - дейилади постда.
Қайд этилишича, якшанбага ўтар кечаси Америка ҳаво кучлари Яманга, хусусан, унинг пойтахти Сана ва етти вилоятга 47 марта зарба берган. Шундай қилиб, АҚШ Фаластиндаги очарчиликка қарши адолатли позицияси учун қасос олмоқда, дея қайд этди "Ансор Аллоҳ" қуролли кучлари.