Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Туркия Қора денгиздаги кемаларга ҳужумларни қабул қилиб бўлмас деб ҳисобламоқда

Туркия Қора денгиздаги кемаларга ҳужумларни қабул қилиб бўлмас деб ҳисобламоқда

Туркия яқинидаги кемаларга ҳужумлар қатъиян қабул қилиниши мумкин эмас ва Қора денгизда юк ташиш учун хавф туғдиради.

Бу ҳақда Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси матбуот котиби Ўмер Челик Habertürk телеканалига маълум қилди.

"Бу ҳужумлар бизнинг эксклюзив иқтисодий зонамиз ичида ҳам, ташқарисида ҳам мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас. Қолаверса, улар Қора денгиздаги барча денгиз ташиш хавфсизлигига таҳдид солади. Бундай ҳодисалар барча мамлакатларга салбий таъсир қилади", - дея таъкидлади у.

Челик, Қораденгиздаги логистикани бузиш хавфи туфайли Туркия барча томонлар билан мавзуни муҳокама қилаётганини қўшимча қилди.

Киритилди: Бугун 09:15. Ўқилди: 468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!