Эрон билан уруш яна камида икки ҳафта давом этиши мукин, аммо бу “оятуллоҳлар режими”нинг ағдарилишига олиб келиши эҳтимоли жуда паст, деб ёзмоқда Ynet.
Нашрнинг манбаларига таяниб хабар беришича, Эронга қарши амалиётнинг илк кунларидаги эйфория ўрнини умидсизлик эгаллаган.
"Эрондаги ҳукумат барқарорлигича қолмоқда, мамлакат ичида қўзғолон кўтарилиши ёки ҳокимиятнинг тезда алмашиши сценарийларининг эҳтимоли кам кўринмоқда", дея ёзмоқда Ynet.
Нашрнинг қайд этишича, Бинямин Нетаняҳу аллақачон Исроил жамиятини уруш Эроннинг амалдаги режими қуламаса ҳам якунланиши мумкинлигига тайёрлай бошлаган.
Айни пайтда Исроил манбалари кампанияни қачон тугатиш ҳақидаги якуний қарор охир-оқибат АҚШ президенти Доналд Трампга боғлиқ бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.