Reuters агентлигининг хабар беришича, сўнгги кунларда Ироқ шимолида жойлашган эронлик курд кўнгиллилари АҚШ билан ҳамкорлик масаласини муҳокама қилмоқда.
Хабарларга кўра, улар Эрон ғарбидаги хавфсизлик кучларига қарши ҳаракатлар бўйича маслаҳатлашмоқда.
Бироқ Сурия курдлари эронлик курдларни бундай ҳамкорликка эҳтиёткорлик билан ёндашишга чақирмоқда. Уларнинг айтишича, агар Вашингтон ва Теҳрон ўртасида келишув юзага келса, курд гуруҳлари сиёсий савдолашув қурбонига айланиши мумкин.
Маълумот учун, жорий йил январ ойида Суриядаги янги ҳукумат курд кучларига қарши ҳарбий амалиёт бошлаган эди. Бу тўқнашувлар натижасида курдлар назорат қилаётган ҳудудлар сезиларли даражада қисқарди. Аввалроқ Сурия курдлари хавфсизлик масалаларида асосан АҚШ ёрдамига таянадиган эди, аммо бу сафар Қўшма Штатлар уларни қўллаб-қувватлаш учун фаол ҳаракат қилмагани айтилмоқда.