Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Қозоғистонда расмий миллардерлар кўпаймоқда

Қозоғистонда расмий миллардерлар кўпаймоқда

Forbes 2026 йилнинг энг бой одамлари рўйхатини тақдим қилди. Унда Илон Маскнинг бойлиги 839 млрд долларга етиб, етакчиликни мустаҳкамлади.

ТОП 10 бой инсондан 8 таси АҚШлик миллиардерлар ҳисобланади. Рўйхатни технология соҳаси вакиллари бошқармоқда.

Бу сафарги Forbes рўйхатида қўшни Қозоғистонда 8 та миллардер ўрин олди. Нурлан Смагулов ва Айдин Раҳимбаев янги миллиардерлар сифатида қайд этилган.

Раҳимбаев Қозоғистондаги Bi Group’га эгалик қилади. Бу компания Тошкентда ҳам бир нечта лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Динара Кулибаева Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбаевнинг қизи бўлиб, эри Тимур Кулибаев билан бирга Halyk Bank’нинг асосий акциядори ҳисобланади.

Қозоғистоннинг энг бой одами Вячеслав Ким бўлиб, у Kaspi финтех компаниясига раислик қилади.

2025 йилда Ўзбекистон номидан Forbes рўйхатига биринчи бўлиб Алишер Усмонов киритилган эди. Ўшанда унинг бойлиги 16,7 млрд доллар эди.

Янги рўйхатда Усмонов 14,5 млрд доллар билан Россия номидан кўрсатилган.

Киритилди: Бугун 13:20. Ўқилди: 624 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!