Туркия прокуратураси суддан Истанбул ҳокими Имомоғлуни террорчилик ва коррупцияда айбланиб, ҳибсда сақлашни сўради. Бу ҳақда Ҳурриет хабар бермоқда.
Эрдўғоннинг навбатдан ташқари президентлик сайловларида асосий рақиби саналган Имомўғли эса бу айбловларни рад этмоқда.
Туркияда бир неча кундан бери Истанбул мэрининг ҳибсга олинишига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Шанба кунги намойишлар ортидан полиция 300 дан ортиқ одамни ҳибсга олди.