Hürriyet нашрининг хабар беришича, Туркияда геноцид ва инсониятга қарши жиноятларда айбланиб, сиртдан ҳибсга олинган Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ва яна 34 нафар юқори лавозимли мулозимга нисбатан айблов хулосаси судга юборилди.
Прокуратура айбланувчилар учун умрбод қамоқ ва 1 102 йилдан 4 596 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини талаб қилмоқда.
Тергов ҳаракатлари 2025 йил октябрь ойида Ғазога ёрдам олиб кетаётган фаолларнинг ҳибсга олиниши ва уларга нисбатан шафқатсиз муомала қилингани ортидан бошланган эди.
Айбланувчилар рўйхатидан Исроил мудофаа вазири, миллий хавфсизлик вазири ва Қуролли кучлар бош штаби бошлиғи каби шахслар ҳам жой олган.