Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Хитойни огоҳлантирди ва таҳдид қилди

Трамп Хитойни огоҳлантирди ва таҳдид қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан музокаралар юзасидан гапирар экан, натижа қандай бўлишидан қатъи назар, Вашингтон устунлигини сақлаб қолишини билдирди. Унинг таъкидлашича, “келишув бўладими ёки йўқ АҚШ барибир ютади”.

Шу билан бирга, у Хитойни огоҳлантириб, агар Пекин Эронга қурол етказса, бу жиддий оқибатларга олиб келишини айтди.

New York post хабарига кўра, Ҳўрмуз бўғози ҳудудида ҳарбий фаоллик кучайган, минтақадаги кескинлик сақланиб қолмоқда.

The Times of Israel хабар қилишича, Хитой Эронни қуроллантириш ҳақидаги иддаоларни рад этган. Хитой элчихонаси бу айбловларни асоссиз деб атаб, Пекин ҳеч бир томонга қурол етказиб бермаслигини маълум қилган.

Аввалроқ, АҚШ разведка агентликларида Хитой келгуси ҳафталарда Эронга янги ҳаво мудофааси тизимларини, жумладан, одам кўтариб юрадиган ҳаво мудофааси тизимларини етказиб бериш ниятида эканлиги ҳақида маълумотлар мавжуд, деб хабар берди CNN учта хабардор манбага таяниб.

Киритилди: Бугун 14:20. Ўқилди: 921 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!