Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Уганда Исроилни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди

Уганда Исроилни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди

Уганда армияси раҳбари Мухоози Кайнеругаба Исроилни қўллаб-қувватлаш учун 100 минггача аскар юборишга тайёрлигини маълум қилди.

Унинг айтишича, Исроилни йўқ қилиш ҳақидаги ҳар қандай чақириқлар Уганданинг урушга Исроил томонида қўшилишига сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, у Туркия билан дипломатик муносабатларни 30 кун ичида узиш ва турк авиакомпанияларига чекловлар жорий этиш билан таҳдид қилди.

Маълумотларга кўра, Уганда ва Исроил ўртасидаги ҳамкорлик ХХ аср охирларидан кейин фаоллашган. Бу жараён Иди Амин диктатураси ағдарилганидан сўнг кучайган.

Иди Амин Исроилга қарши кескин позицияси билан танилган ва тарихда шафқатсиз бошқаруви билан эсда қолган.

Киритилди: 22:33 11.04.2026. Ўқилди: 387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!