Axios журналисти Барак Равиднинг хабар беришича, бир нечта АҚШ ҳарбий кемалари Ҳормуз бўғозидан ўтган.
У Америка расмийларига таяниб, бу ҳаракат Эрон билан келишилмаганини ва уруш бошланганидан бери биринчи марта содир бўлганини таъкидлади.
Бироқ Эроннинг юқори лавозимли ҳарбий амалдори давлат телевидениесига берган баёнотида ушбу хабарни рад этди. Унинг сўзларига кўра, агар Америка ҳарбий кемаси Ҳормуз бўғозига яқинлашганида, дарҳол Эрон нишонларидан бирига айланган бўлар эди.
Шу билан бирга, Дональд Трамп минтақада минадан тозалаш ишлари бошланганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, 8 апрелдан бери АҚШ ва Эрон ўртасида икки ҳафталик сулҳ амал қилмоқда. Бугун Исломободда икки давлат делегациялари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар бошланган. Агар учрашув натижасиз якунланса, Трамп ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашини билдирган.