АҚШ ва Исроил Эрон билан содир бўлган можаро давомида ислом республикасининг тарихий ёдгорликларига 57,7 миллион доллар миқдорида зарар етказди. Бу ҳақда Эрон туризм вазири Реза Салеҳи-Амири маълум қилди.
«Умумий ҳисобда мамлакатнинг 20 та вилоятидаги ёдгорликларга шикаст етган. Кўрилган зарар тахминан 7,5 триллион Эрон туманига (57,7 миллион доллар) баҳоланмоқда», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Эроннинг IRIB давлат телерадиокомпанияси.
Хабар қилинишича, жами 140 та объект зарар кўрган. Шулардан 63 таси Теҳронда, 23 таси Исфахонда ва 12 таси Курдистонда жойлашган.