Axios нашрининг хабар беришича, Исломободда бўлиб ўтган музокараларда томонлар иккита асосий масалада тил топиша олмаган: Теҳроннинг Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш истаги ҳамда бойитилган уран захираларидан воз кечишни рад этгани. Шанбадан якшанба тонггигача давом этган мулоқотлардан сўнг, АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Покистонни тарк этиб, Вашингтонга йўл олди.
Ҳозирча якуний келишув имзоланмаган бўлса-да, Вашингтон томони музокаралар динамикасини сақлаб қолиш ва вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш режимини узайтиришдан умидвор. Бироқ юзага келган келишмовчиликлар икки ҳафталик сукутнинг бузилиши ва ҳарбий ҳаракатларнинг қайта авж олиши хавфини туғдирмоқда.
Энг қизиқарлиси, Вашингтон музокаралар жараёнидан чиққанини эълон қилмаган, дейилади нашр хабарида.