Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Туркия парламенти фавқулодда йиғилиш ўтказади

Туркия парламенти фавқулодда йиғилиш ўтказади

Туркия парламенти 15 август куни фавқулодда йиғилиш ўтказади, унда Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос сўзга чиқади.

Бу ҳақда Туркия қонунчилик ассамблеяси раҳбари буйруғида айтилади.

“15 август куни Туркия Буюк Миллат Мажлисини Фаластин халқи ва унинг даъватини кучли қўллаб-қувватлаганимизни кўрсатиш ва мазлум Фаластин халқининг овозини бутун дунёга эшитишини таъминлаш учун йиғаман", деди парламент спикери Нуман Куртулмуш.

Туркия президентининг алоқа департаменти аввалроқ Аббос 14-15 август кунлари Анқарага ташриф буюришини маълум қилган эди.

Киритилди: 08:20 01.08.2024. Ўқилди: 2564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!