Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Туркия парламенти депутати Эрдоғанни кескин танқид қилди

Туркия парламенти депутати Эрдоғанни кескин танқид қилди

Туркия парламенти депутати Нажмиддин Чалишкан Эрдоғанни Исроилга кўрсатилаётган амалий ёрдам учун кескин танқид қилди.

“Ғазо ва Фаластинни бомбардимон қилаётган исроиллик учувчилар Конияда тайёрланмоқда. Исроилга авиация ёқилғиси Искендерундан, аскарларнинг овқати Аланиядан, сув эса Манавгатдан етказиб берилмоқда. Сиз твит ёзиш, шиор айтиш ва қоралаш билан кифояланмоқчисизми? Украина ва Озарбайжонга дрон юборяпсиз, лекин Ғазо ҳақида гап кетганда фақат дуо қиласиз”, деган депутат.

Чалишкан бу чиқишида Туркия ҳукуматини Фаластин масаласида иккиюзламачиликда айблаган. Сиёсий жиҳатдан қораловчи баёнотлар берилса-да, амалий жиҳатдан Исроилга ёрдам кўрсатилаётганини таъкидлаган.

Киритилди: 20:25 25.07.2025. Ўқилди: 1390 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!