Туркия Миллий таълим вазирлиги Meta компаниясига қарши судга даъво киритишни режалаштирмоқда.
TRT Haber нашри хабар беришича, бу ҳақда вазирлик раҳбари Юсуф Текин маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ижтимоий платформаларда болаларнинг ёшига мос бўлмаган контент уларнинг ўқишдаги натижалари ва шахсий ривожланишига салбий таъсир кўрсатмоқда.
«Бошқа мамлакатларда бўлгани каби, биз ҳам шу асосларда суд жараёнини бошлаймиз», — дея таъкидлаган Юсуф Текин.