Туркия Исроилнинг Ал-Ақсо масжидида ибодатга тўсқинлик қилишга уринишини қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат деб атади.
Бу ҳақда Туркия Президент маъмурияти Алоқа бошқармаси раҳбари Бурҳанеттин Дуран ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
"Бу нафақат мусулмонларга, балки бутун инсониятга ҳурмацизлик ва халқаро ҳуқуқни бузиш белгисидир", деди у.
Дуран Исроилнинг Ливанга қарши қуруқликдаги операцияси минтақадаги кескинликни кучайтираётганини ва мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қаратилганини қўшимча қилди: "Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған раҳбарлигида Туркия муқаддас жойларга, Ливан суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига ҳамда минтақавий барқарорликка қарши ҳар қандай ҳужумларга қарши туришда давом этади".