Бу йўл орқали Туркия Европа ва Осиё ўртасидаги асосий транзит марказга айланишни хоҳлаяпти, дея қайд этади нашр.
“Ўрта йўлак” Хитойдан Европагача бўлган юкларни Қозоғистон, Каспий денгизи, Кавказ ва Туркия орқали қуруқликда ташишни назарда тутади. Денгиз йўлига қараганда у анча тез бўлиши мумкин: юклар 12–15 кунда етказилиади, денгиз орқали эса бу жараён тахминан 40 кун давом этади.
Туркия Арманистон билан чегарани очиш устида ҳам ишламоқда. 32 йил давомида ёпиқ бўлган чегара пункти қайта очилиши мумкин. Бу янги йўлнинг муҳим қисми бўлиши кутилмоқда.
Лойиҳа АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган ТRIPP деб аталадиган ташаббус билан ҳам боғлиқ бўлиб, у Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги тинчлик жараёнлари доирасида ишлаб чиқилган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатни “барқарорлик маркази” деб атаб, Туркия хавфсиз транзит ҳудудига айланиши мумкинлигини айтган.
Шу билан бирга, лойиҳада логистиканинг мураккаблиги, темир йўл тизимларининг мос келмаслиги ва сиёсий кескинликлар каби муаммолар ҳам бор. Йўл Эрон ва Россия яқин ҳудудлардан ўтади, бу ҳам эҳтимолий хавф сифатида кўрилади.
Мутахассисларнинг фикрича, бу лойиҳа катта сармоя ва халқаро қўллаб-қувватлашга боғлиқ, шунинг учун яқин вақт ичида денгиз йўлларини тўлиқ алмаштира олмайди.