Бугун 16 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Туркия Грузияга снайпер совға қилди

Туркия Грузияга снайпер совға қилди

Туркия Грузия махсус кучларига қуроллар совға қилди.

Туркия Қуролли кучлари махсус операциялар қўмондонлиги Грузия мудофаа кучлари махсус операциялар қўмондонлигига турли турдаги автоматлар совға қилган.

Қуролларни топшириш маросимида Грузия Мудофаа кучлари қўмондон ўринбосари генерал-маёр Заза Чкҳаидзе, махсус операциялар қўмондони полковник Теймураз Глатешвили, Туркиянинг Грузиядаги элчиси Али Гаан Орбай ва Туркия мудофаа атташеси полковник Октен Илҳандур иштирок этди.

Тадбир давомида меҳмонлар қуролларни кўздан кечириб, уларнинг техник-тактик хусусиятлари билан танишди. Кейинчалик улар махсус кучлар базасида ташкил этилган синов отишларида иштирок этди.

Грузия ва Туркия мудофаа соҳасида узоқ муддатли ва стратегик ҳамкорликка эга. Грузия махсус кучларига снайпер милтиқларининг етказиб берилиши ҳам бу ҳамкорликнинг яна бир намунасидир.

Киритилди: 20:35 15.03.2025. Ўқилди: 825 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!