Бугун 9 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Туркия ЕИга кириш режасидан қайтмаган

Туркия ЕИга кириш режасидан қайтмаган

Европа хавфсизлигини Туркиясиз тасаввур қилиб бўлмайди, Анқара мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жараёни ривожланишига умид қилмоқда, деди Президент Режеп Таййип Эрдоған.

– Биз ЕИга қўшилиш жараёнини стратегик устувор вазифа сифатида биламиз, – деди у хорижий элчилар билан учрашувда. – Европа Туркиясиз глобал куч сифатида намоён бўлиши тобора имконсиз кўринмоқда.

ЕИ билан виза тартибини соддалаштириш юзасидан 66 мезон бўйича иш якунланди, яна 6 та банд қолди, деганди ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан аввалроқ. Унинг сўзларига кўра, визани либераллаштиришга ҳали эришилгани йўқ, Анқара турк фуқаролари Шенген визасини олиш жараёнида дуч келадиган тўсиқларни бартараф этиш бўйича ишни давом эттирмоқда.

Туркия 1963 йил Европа Иттифоқи – ўша пайтдаги Европа иқтисодий ҳамжамияти билан ассоциация шартномасини имзолаган ва 1987 йил иттифоққа аъзолик учун ариза берган. Мамлакатни тузилмага қабул қилиш бўйича музокара эса 2005 йилдагина бошланган ва муайян келишмовчилик туфайли бир неча бор тўхтатилган. Ҳозир келишиладиган ҳужжатлар тўпламининг 35 бобидан 16 таси очиқ.

Аввалроқ Эрдоған, лозим бўлса, Туркия ва ЕИ “йўлларини ажратиши” мумкинлигини ҳам айтган.

Шунингдек, Туркия етакчиси мамлакатда аккредитациядан ўтган хорижий элчилар билан суҳбатда Украинадаги вазиятга ҳам тўхталиб, шундай деди:

– Можарони Россия ёки Украинасиз ҳал қилишнинг иложи йўқ, томонлардан бири эътиборсиз қолдириладиган формула муваффақият келтирмайди. Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Шу билан бирга Россия ёки Украинасиз қулай ечимни топиб бўлмайди, деб ҳисоблаймиз. Биз инқироздан чиқиш йўлини топишга ҳаракат қилдик, уруш шароитига қарамай, музокара ва муроса йўлини танлаш мумкинлигини кўрсатдик. Ҳозир эса шундай ёндашув қанчалик ҳаётий ва ишончли эканини ҳамма кўриб турибди.

Киритилди: 18:15 04.03.2025. Ўқилди: 945 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!