Бугун 4 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Туркия 2032 йилги Европа чемпионатини мустақил ўзи ўтказиши мумкин

Туркия 2032 йилги Европа чемпионатини мустақил ўзи ўтказиши мумкин

Туркия футбол федерацияси (ТФФ) президенти Иброҳимҳожи Османўғли мамлакат Евро-2032 турнирини ўтказишга тайёрлигини билдирди. Унинг айтишича, Италия мезбонлик ҳуқуқидан маҳрум этилган тақдирда, Туркия мусобақани мустақил равишда ташкил қилиши мумкин.

“Бизда Евро-2032 мусобақасини ўтказиш бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ. Италияда эса молиявий ва сиёсий муаммолар бор. УЕФА Италияни жиддий огоҳлантирди. Агар мамлакат стадионларни қуриш ва таъмирлаш ишларига ажратилган инвестиция лойиҳаларини якунласа, мусобақани ўтказиш талабларига жавоб бера олади. Акс ҳолда, Туркия мусобақани якка ўзи ўтказишга тайёр. Финал баҳси бўлиб ўтадиган Олимпия стадиони 90 минг томошабинни сиғдира олади. Инфратузилма борасида муаммомиз йўқ. Анқарадаги стадионимиз ҳам қуриб битказилади”, дея Иброҳимҳожи Османўғлининг сўзларини келтиради А Spor.

Маълумот учун, Италия ва Туркия 2023 йилда 2032 йилги Европа чемпионатини биргаликда ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган. Бироқ Италиянинг стадион инфратузилмаси билан боғлиқ муаммолари сабаб мамлакатнинг мезбонлик мақоми юзасидан саволлар пайдо бўлган. 2025 йил май ойида УЕФА президенти Александер Чеферин Италиянинг футбол инфратузилмасини йирик давлатлар орасида энг ёмонларидан бири деб атаган. 2026 йил апрелида эса Италияни Евро-2032 мезбонлигидан маҳрум этиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирган.

Киритилди: 23:54 03.11.2026. Ўқилди: 317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!